Наманганлик мухлислар учун Бухородаги финалга махсус поезд қатнови ташкил этилди

Наманганлик мухлислар учун Бухородаги финалга махсус поезд қатнови ташкил этилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан «Навбаҳор» мухлислари Бухорода ўтадиган Ўзбекистон кубоги финалига поезд билан бориб келиш имкониятига эга бўлишди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси ва Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида «Навбаҳор» мухлисларини Бухорода ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги финалига бориб келишида енгиллик яратиш учун бир марталик Наманган – Бухоро – Наманган поезд қатнови йўлга қўйилган. Мухлислар 29 октябрь куни Намангандан жўнаб, 30 октябрь куни финалдан кейин яна Бухородан водийга қайтишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги финалида «Навбаҳор» «Насаф»га қарши майдонга тушади. Финал 30 октябрь, якшанба куни соат 17:00да Бухоро шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун, Намангандан Бухорогача масофа 780 километрни ташкил қилади. Қаршидан Бухоро шаҳригача оралиқ масофа эса 160 километрни ташкил этади.