«Навбаҳор» «Насаф» «Олимпик» ва «Локо» да навбатдаги синов баҳслари

«Навбаҳор» «Насаф» «Олимпик» ва «Локо» да навбатдаги синов баҳслари

«Навбаҳор» Туркиядаги йиғин доирасида Россиянинг «Енисей» жамоасига қарши майдонга тушди

30 дақиқадан иборат бўлган икки бўлим якунига кўра, Наманган клуби Иброҳим Йўлдошевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди – 1:0. Ўртоқлик ўйини.

«НАВБАҲОР» - «ЕНИСЕЙ» - 1:0
Гол: И.Йўлдошев.
Қайд этилишичаушбу баҳсда мураббийлар «Рубин» билан баҳсда (0:6) майдонга тушмаган футболчиларни туширган.
***

«Локомотив» ҳам навбатдаги ўйинини ўтказди. «Темирйўлчилар» бу сафар Россиянинг «Уфа» клубига қарши саф тортиб, дуранг қайд этишди – 1:1. Қайд этиш жоиз, 52-дақиқада вакилларимиздан Жумабоев майдондан четлатилди.

Ўртоқлик ўйини2 февраль
«ЛОКОМОТИВ» - «УФА» - 1:1
Голлар: Анвар Алижонов 66 – Эгас 19
Четлатиш: Жалолиддин Жумабоев, 52.

***

Темур Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик» «Олимпик» Босния ва Герцеговинанинг «Вележ Мостар» клубига қарши  саф тортиб, 2:1 ҳисобида ютди.

Ўртоқлик ўйини. 2 февраль
«ОЛИМПИК» - «ВЕЛЕЖ МОСТАР» (Босния ва Герцеговина) - 2:1
Голлар: Алишер Одилов 1, Руслан Жиянов 40 - Ваҳобович 36.
«Олимпик»: 1.Шукрон Юлдашев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 44.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасурбек Жалолиддинов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 7.Русланбек Жиянов, 37.Алишер Одилов.

***
«Аждарлар» Туркияда йиғин доирасидаги учинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Польшанинг «Брук-Бет Термалика» клубига қарши ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0. 

Ўртоқлик ўйини. Анталия
«НАСАФ» - «БРУК-БЕТ ТЕРМАЛИКА» - 0:0
«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов, 15. Жўрабек Маннонов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов.

Аввалги ўйинда Қарши клуби Украинанинг «Полисся» жамоаси билан 1:1, Черногориянинг «Дечич» жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.