Навбатдаги «қурбон» Гарначоми?

Навбатдаги «қурбон» Гарначоми?

Эрик тен Хаг Алехандро Гарначонинг «Твиттер»даги лайкларига эътибор қаратади.

«Манчестер Юнайтед» вингери АПЛ доирасида «Борнмут»га қарши (2:2) ўйиннинг танаффус вақтида алмаштирилганидан сўнг, мураббийни танқид қилувчи бир нечта постларга лайк босди, бироқ тез орада бу белгиларни олиб ташлади. Гарначо узр сўрагани хабар қилинган. «Юнайтед» бу воқеани «клубнинг ички иши» деб атади. ESPN хабарига кўра, «МЮ» Алехандро Тен Хаг билан юзага келиши мумкин бўлган можародан қочганидан хурсанд. Шунга қарамай, Эрик бу вазиятни тушунишни режалаштирмоқда ва вингернинг ҳаракатларига эътибор қаратмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Тен Хаг бу мавсумда жамоанинг баъзи ўйинчилари билан қийинчиликларга дуч келган - масалан, январь ойида тунги клубга борганлиги учун жазоланган Маркус Рэшфорд ва Тен Хагни ёлғон гапиришда айблаган Жейдон Санчо оғир дамларни бошидан ўтказди. Ўшанда Санчо узр сўрашдан бош тортди ва 4 ой давомида жамоадан алоҳида машғулот ўтказди. Январда эса «Боруссия Дортмунд»га жўнаб кетди. Бунгача мураббий Криштиану Роналду билан ҳам жанжаллашиб қолганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.