Эрон Про лигаси, 26-тур: Остон Ўрунов "Нассажи"га яна 2 та гол урди...
Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида миллий термамиз аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди
Фарғоналиклар 2- даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттиришмоқда.
"Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штаби ёзги давралар оралиғида режа асосида йиғин ўтказмоқда.
Пойтахтимиздаги ўқув-машғулот йиғини 24 июлгача ўтказилиши кўзда тутилган. Мазкур йиғин давомида фарғоналиклар 4 та назорат-синов баҳси ўтказишни режалаштиришган. Мазкур ўртоқлик ўйинлари 13, 17, 21 ва 25 июль кунлари бўлиб ўтади, жумладан, 13 июль куни Про лига вакили "Янгиер-Қурувчи" клубига қарши майдонга тушишади.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳам жамоа мухлисларини қизиқтириши турган гап, жамоага хозирги кунда "Олимпик" клубида тўп тепиб келган ўйинчилар – ҳимоячи Сардорбек Маҳмудов ва ярим ҳимоячи Хумоюн Шербўтаев машғулотларида кўриниш берди. Бундан ташқари, ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев ҳам кичик жароҳатдан сўнг сафга қайтган. Ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда", – дейилади "Нефтчи" матбуот хизмати берган хабарда.
***
Фарғона вилоятининг 4-рақамли (Про лигадаги) жамоаси "Турон" эса айни кунларда Тожикистон давлатида ёзги ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.
"Мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган мазкур йиғинда 3 нафар янги футболчилар кўрикдан ўтмоқдалар. Жумладан Сергей Морозов (ҳимоячи, Россия), Денис Островский (ҳимоячи, Украина) ва Арислан Юсупбаев (ярим ҳимоячи, Нукус) кўрикдан ўтиш учун жамоа йиғинига келиб қўшилишган. Янги футболчиларнинг ҳаракатлари жамоа мураббийлар штаби вакилларига маъқул келса, улар билан шартнома имзоланади",- дейилади клуб матбуот хизмати эълон қилган расмий хабарда.
Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида миллий термамиз аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди
Хабарингиз бор, Навоийдаги стадион ҳали ҳам тайёр эмаслиги сабабли «Насаф» марказий ўйингоҳида ўтказилган навбатдаги учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашди.
Германия чемпионатида мавсумнинг рамзий жамоаси эълон қилинди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789