Неймар «Барса»га қайтмоқдами?

Неймар «Барса»га қайтмоқдами?

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар Парижни тарк этмоқчи экани ошкор бўлди.

31 ёшли бразилиялик футболчи клубнинг ижтимоий тармоқларидан бирига жойлаштирилган ўзининг профилини ўчириб ташлади. Бу профилда Неймар «ПСЖ» ўйинчиси сифатида қайд этилган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Неймар собиқ жамоаси «Барселона»га кўчиб ўтишни истаяпти. Нуфузли инсайдер Жерар Ромеронинг фикрича, бундай сценарий жуда реал. «Барселона» президенти Жоан Лапорта Неймарни таклиф қилишдан манфаатдор ва 31 ёшли футболчи келишувни амалга ошириш учун маошини камайтиришга рози. «Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Хави Эрнандес ҳалигача юлдуз ҳужумчи сотиб олиш ғоясини қўллаб-қувватламаяпти. Неймар 2013 йилдан 2017 йилгача «Барселона»да ўйнаган, шундан сўнг 222 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.