Неймар кетишга қарор қилди

Неймар кетишга қарор қилди

Яна жароҳат олиб, бир неча ҳафтага сафдан чиққан Неймар Саудия Арабистони Профессионал лигасини тарк этишга қарор қилди.

Goal нашрининг маълум қилишича, 32 ёшли машҳур ҳужумчи январь ойида “Ал-Ҳилол” билан келишувни муддатидан олдин бекор қиладиган бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда, бразилиялик футболчи ўзини тарбиялаган “Сантос”га кўчиб ўтишга розилик берган. Аввалроқ, “Сантос” вакиллари Неймар билан музокара бошлангани ва уни жамоага қайтариш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилганди. Ўз навбатида, “Ал-Ҳилол” раҳбарияти ҳам катта маош олаётган юлдузнинг асосий вақтини майдондан ташқарида ўтказаётганидан норози бўлиб, Неймар билан 2025 йилнинг ёзигача давом этиши керак бўлган битимни бекор қилиш ҳаракатини бошлаб юборган. Неймар 2023 йилнинг ёзида ПСЖдан трансфер қилинган эди. Бироқ “Ал-Ҳилол” сафида бешта ўйинда иштирок этганидан кейин Бразилия терма жамоаси ўйинида оғир жароҳат олиб, бир йилдан кўпроқ муддатга сафдан чиқди. Яқинда майдонга қайтган Неймар иккита ўйинда бир неча дақиқадан ўйнаб, яна шикастланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.