Неймар афсоналарга етишга яқин

Неймар афсоналарга етишга яқин

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар яқин орада Ромарио ва Криштиану Роналдунинг натижасини такрорлаши мумкин.

Ҳар икки футболчи ҳам фаолияти давомида учта турли клубда 100дан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган.

Ромарио буни «Васко де Гама», ПСВ ва «Фламенго» сафида, Роналду эса «Ювентус», «Реал Мадрид» ва «Манчестер Юнайтед»да амалга оширган. Неймар «Сантос»да ўйнаган вақтида порлаган ва кейин «Барселона» сафида 105та гол урган. Айни дамда «ПСЖ»да тўп сураётган бразилиялик футболчига Роналду ва Ромарионинг натижасини такрорлаш учун икки гол етарли бўлади. Жорий мавсумда Неймар Франция чемпионатида 20та ўйин ўтказиб, 11та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.