Нико «Барса»га ўтишга рози

Нико «Барса»га ўтишга рози

«Барселона» Бильбаонинг «Атлетик» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Уильямснинг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

Инсайдер Руди Галеттининг сўзларига кўра, 22 ёшли футболчининг ўзи «кўк-анорранглилар» сафига қўшилишга тайёр. Уильямс «Барселона» билан йилига 9-10 миллион евро маош билан 5 йиллик шартнома имзолашни кутмоқда. Маълумот учун, ўтган мавсумда Нико басклар жамоаси учун барча мусобақаларда 37та ўйин ўтказиб, 8та гол уриб, 19та голли узатмани амалга оширган. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.