Нико учун юлдузлар қурбон...

Нико учун юлдузлар қурбон...

«Барселона» ёзги трансферлар даврида Бильбаонинг «Атлетик» жамоасидан Нико Уильямасни олиб келмоқчи.

Каталония клуби ҳали ҳам молиявий аҳволини ўнглаб олмагани учун трансферларга исталганча пул сарфлай олмайди. Cadena Ser нашри журналисти Санти Оваленинг маълум қилишича, «Барселона» 21 ёшли ҳужумкор футболчини олиш учун 3 нафар ўйинчисидан воз кечишни режалаштирмоқда. Манбага кўра, каталонияликлар нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг, бразилиялик ҳужумкор футболчи Рафинья ҳамда уругвайлик марказий ҳимоячи Рональд Араухони қўйиб юборишга қарор қилган. Якунланган мавсумда «Атлетик» сафида 37та учрашувда 8та гол ва 17та ассист муаллифи бўлган Нико Уильямс Transfermarkt портали томонидан 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.