Нкунку 4 ойга кетди

Нкунку 4 ойга кетди

«Челси»нинг янги ҳужумчиси Кристофер Нкунку мавсум старти арафасида узоқ муддатга сафдан чиқди.

«Боруссия Д.»га қарши ўйинда жароҳат олган франциялик форвард тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказгач, узоқ муддатга сафдан чиққани маълум қилинди. The Athletic хабарига кўра, Нкункунинг тикланиб сафга қайтиши учун 4 ой талаб этилади. Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли француз ўтган мавсум Бундеслигада 25та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 4та ассист қайд этди. Нкунку ёзда «РБ Лейпциг»дан 60 миллион евро эвазига «Челси»га кўчиб ўтди. У лондонликлар билан 2028 йилга қадар шартнома имзолаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.