«Ноттингем» кореялик ҳужумчини сотиб олди

«Ноттингем» кореялик ҳужумчини сотиб олди

Жанубий Корея миллий жамоаси ҳамда «Бордо» клуби форварди Хван Уй-Жо АПЛ клуби билан шартнома имзолади.

«Ноттингэм Форест» клуби Франциянинг «Бордо» клубидан Хван Уй-Жони сотиб олганини расман эълон қилди. Кореялик футболчи учун 5 миллион фунт стерлинг тўланган. Томонлар 2025 йилга қадар шартнома имзолаган. Қайд этилишича, инглиз клуби Хван билан шартнома имзолагач, 29 ёшли футболчисини «Олимпиакос» клубига бир йиллик ижарага берган. У 2023 йилнинг июнь ойида Грециядан Англия клуби сафига қўшилади. Маълумот учун, Хван ўтган мавсум Франция чемпионатида 32 ўйинда 11та голга муаллифлик қилган. Эслатиб ўтамиз, Хван Уй-Жо 2018 йил Ўзбекистон - Жанубий Корея (3:4) ўртасидаги Осиё Ўйинлари чорак финалида олимпия жамоамиз дарвозасига учта гол киритган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.