«Ньюкасл» Дубравкани қайтарди

«Ньюкасл» Дубравкани қайтарди

АПЛ қишки трансфер ойнасининг биринчи кунида «Манчестер Юнайтед» Мартин Дубравка билан хайрлашди.

Мавсум бошида «Ньюкасл»дан ижара асосида «МЮ»га ўтган словакиялик дарвозабон яна собиқ клубига қайтди. Келишувга кўра, Дубравка мавсум якунига қадар Манчестер жамоасида фаолият юритиши керак эди, аммо «Ньюкасл» дарвозабонини ортга қайтарди. Маълумот учун, Дубравка «МЮ» сафида Англия лига кубогида икки ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди. Эслатиб ўтамиз, Дин Хендерсон «Ноттингэм Форест»га ижарага берилгач, Дубравка манчестерликлар сафига келиб қўшилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.