«Ньюкасл» «Лестер» етакчиларига кўз олайтирмоқда

«Ньюкасл» «Лестер» етакчиларига кўз олайтирмоқда

Англиянинг «Ньюкасл» жамоаси бир вақтнинг ўзида «Лестер»нинг икки футболчиси билан таркибни кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради 90Min.

Манбага кўра, «қарғалар» ярим ҳимоячилар Юри Тилеманс ва Жеймс Мэддисон билан шартнома имзоламоқчи. Тилеманснинг трансфери қишдаёқ амалга ошиши мумкин, чунки футболчининг шартномаси тугашига бир йилдан камроқ вақт қолди, бу эса унинг нархини пасайтиради. Мэддисоннинг трансфери бўйича музокаралар ёзги трансфер ойнасида бўлган, бироқ клублар футболчининг трансфери бўйича келиша олишмаган. «Ньюкасл» 25 ёшли англиялик номзодига қайтишни режалаштирмоқда. Тилеманс жорий мавсумда АПЛда 7та ўйинда майдонга тушиб, 1тадан гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Мэддисон эса 6та ўйинда 3та гол ва 1та голли узатмага эга.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.