ОЧЛ, 1/8 финал: «Насаф» 90+2-дақиқада гол ўтказиб, турнир билан хайрлашди

ОЧЛ, 1/8 финал: «Насаф» 90+2-дақиқада гол ўтказиб, турнир билан хайрлашди

Афсски, Қарши жамоаси нимчоракфинал жавоб ўйини доирасида «Ал-Айн»га аламли тарзда мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди.

Сизга яхи маълум,  1-ўинда дуранг (0:0) қайд этилгач, бу баҳс ғолиби чоракфиналга йўлланма оларди. Зотан, учрашувнинг 52-дақиқасида Акмал Мозговой «Насаф»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, уч дақиқа ўтар-ўтмас Кожо Лаба ажойиб мувозанатни тиклади – 1:1. 
90+2-дақиқада эса мезбонларнинг ҳужуми гол билан якунлади. Раҳимийнинг зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтариб қололмади ва мезбонлар камбэк қайд этишди – 2:1. 
Шу тариқа, «Насаф» ОЧЛ-2023/24 йилги мавсумини нимчоракфиналда якунлади. 
Ушбу босқичда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган яна бир клуб «Навбаҳор» эса бугун 22 феврал куни Саудия Арабистонида «Ал-Иттиҳод»га қарши майдонга чиқади. 
Айтганча, Осиё Чемпионлар Лигасида Ғарб минтақасида 1/4 финалнинг дастлабки жуфтлиги маълум бўлди. «Ан Наср» «Ал Файҳа»ни ўз майдонида ҳам мағлубиятга учратиб, юришини давом эттирадиган бўлди. Роналду бу сафар ҳам майдонни голсиз тарк этмади. 
Роналду жамоадошлари яримфинал йўлланмаси учун анан «Ал Айн» билан тўқнаш келади. 

21 феврал (чоршанба)

ОЧЛ. 1/8 финал. Жавоб учрашуви.

«Ал-Айн» (БАА) – «Насаф» (Ўзбекистон) – 2:1

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

Голлар: Кожо Лаба 55, Раҳими 90+2 – Акмал Мозговой 52.

«Ал-Айн»: 17.Холид Эйса, 3.Куаме Куадио, 5.Парк Йонг Ву, 6.Яҳё Нодир, 7.Омар Ацили (8.Муҳаммад Аббос Ал-Блуши, 60), 9.Кожо Лаба, 11.Бандар Муҳаммад, 16.Холид Муҳаммад, 20.Матиас Паласиос, 21.Софиан Раҳими, 40.Холид Ал Блуши (13.Аҳмад Барман, 61)

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 30.Темур Чогадзе (20.Виктор Да Силва, 83), 70.Жаба Жигаури (45.Зоран Марушич, 63)  88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сидиқов, 63) 97.Бобур Абдухолиқов (44.Шаҳзод Акромов, 84).

Огоҳлантиришлар: Ал Блуши («Ал Айн») 39, Матиас Паласиос («Ал Айн») 85.

***
Ан Наср — Ал Файҳа 2:0

21 феврал, «Парк Ал Аввал»

Голлар: Отавио (17), Роналду (86). 

Ан Наср – Абдулла, Ал Авжами (Бушал, 90+1), Лапорт, Ал Амри, Беҳич, Брозович, Отавио (Ас Сулайҳи, 75), Ал Ҳайбари, Яхё (Ан Нажи, 77), Мане, Роналду.

Ал Файҳа – Стойкович, Ал Халаф, Аш Шувайш, Ал Бакауи, Ар Рашиди, Ал Ҳарти, Ас Сафари (Ал Кайди, 68), Кааби (Мажраши, 89), Сакала (Ар Раммаҳ, 88), Нвакаэме (Мендаш, 30), Онекуру (Ал Кааби, 88). 

Огоҳлантиришлар: Ас Сафари (15), Отавио (19), Ал Ҳарти (36), Роналду (45+1), Онекуру (45+4), Ал Бакауи (54), Ал Халаф (58), Ал Ҳайбари (79).

Биринчи ўйин — 1:0.