ОЧЛ-2023: Эрондан қайси жамоалар қатнашади?

ОЧЛ-2023: Эрондан қайси жамоалар қатнашади?

Эрон футбол федерацияси 2023/2024 йиллар мавсумида ОЧЛ йўлланмалари қандай тақсимланишига ойдинлик киритди.

 Эслатма, Осиё клублар турнирлари формати (муддати) ўзгаргани ортидан Эрон («куз-баҳор» тизимида чемпионат ўтказиладиган бошқа мамлакатлардаги каби)да ОЧЛ йўлланмалари қайси мавсум бўйича тақсимланиши масаласини ҳал қилиш зарурати туғилганди. Демак, Эрондаги ечим:

Гуруҳ босқичининг 3та йўлланмаси

1. Мамлакат чемпиони-2021/2022 - «Истиқлол»
2. Мамлакат чемпиони-2022/2023 - ҳали аниқ эмас
3. Эрон кубоги-2022/2023 соҳиби - ҳали аниқ эмас 

«Плей-офф» босқичининг 1та йўлланмаси
1. Эрон кубоги-2021/2022 соҳиби - «Нассажи»

Айтганча, «Нассажи» қитъа миқёсидаги турнирларда дебют қилади.