ОЧЛ, 5-тур: ОКМКнинг кутилган мағлубияти ва Роналдуга тасанно!

ОЧЛ, 5-тур: ОКМКнинг кутилган мағлубияти ва Роналдуга тасанно!

Тан олиш керак, Олмалиқдаги ўйинда Карим Бензема, Фабиньо сингари юлдузларни кўриш учун стадион жорий мавсум илк марта мухлислар билан лиқ тўлди.

“Рўйхатга олинган”-10177 нафар тамошабин бевосита стадионда ушбу баҳсга гувоҳ бўлишди.  
Кутилганидек, ушбу ўйинда меҳмонлар форварди Ҳамидулланинг дубли Саудия клубига муҳим ғалабани келтирди – 2:0.  Ўйин якунида Боакьенинг голи ҳисобни қисқартирди, холос – 1:2.  
Шу тариқа, «Ал-Иттиҳод» 12 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. ОКМК ҳисобида очко йўқ. «Сипоҳон» (7) ва «Эйр Форс» (7) жамоалари бугун ўзаро майдонга тушади. «Ал-Иттиҳод» сўнгги турда «Сипоҳон» клубини ўз майдонида  қабул қилади. ОКМК Ироққа сафар қилади. Осиё    Чемпионлар    Лигасида 5- турдан    ўрин    олган   бир    қанча    ўйинлар    бўлиб    ўтди  
Зотан, « Сипоҳон » (10)  оғир    ўйинда « Эйр    Форс » ни (7)  мағлуб    этди    ва 1- ўрин    учун    имкониятни    сақлаб    қолди Жамоа    сўнгги    турда « Ал    Иттиҳод » (12)  билан    гуруҳ    ғолиблиги    ва    плей - офф    йўлланмасини    ҳал    қилади
photo-2023-11-28-07-29-59.jpg

Айтганча, "Е" гуруҳида 17-дақиқада камчиликда қолган «Ан Наср» (13) «Персеполис» (8) билан дуранг ўйнаб, 1/8 финалга йўл олди. « Ад    Дуҳайл » (4)  Душанбенинг « Истиқлол » ини (2)  мағлуб    этган    бўлса - да кейинги    босқичга    чиқиш    имкониятини    йўқотди .  
Шу ўринда мазкур қизиқарли ўйиндаги диққатга сазовор ҳолат билан ўртоқлашсак: бу баҳснинг 2-дақиқасида ҳакам Криштианунинг йиқилгани учун 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бироқ, португалиялик 38 ёшли ҳужумчи рақиб ўйинчиларига қўшилиб, бош ҳакамга пеналти йўқлигини айтди. Футболда бундай фэйр-плей (ҳалол ўйин)ни ҳар доим ҳам кўрмайсиз. Қойил, Роналду 

ОЧЛ. С гуруҳи. 5-тур  
ОКМК – «Ал-Иттиҳод» - 1:2   
Олмалиқ. 10177 тамошабин.   
Голлар : Мартин Боакье 78 – Ҳамидулла 30, 34.  
ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Акрамжон Комилов, 15.Ойбек Рустамов (18.Бахтиёржон Қосимов 27, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 80), 4.Миржамол Қосимов (24.Мурод Эрматов, 79), 88.Сиёвуш Ҳақназарий (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 80), 17.Санжар Турсунов, 27.Мартин Боакье, 10.Хуршид Ғиёсов.  
«Ал-Иттиҳод»: 1.Ал-Маюф, 5.Луис Фелипе, 15.Ҳассан Кадеш, 28.Аҳмад Бамасуд, 13.Аш-Шанкти, 16.Ал-Ғамдий, 8.Фабиньо, 77.Салоҳ Ал-Амри (24.Абдулраҳмон Алобуд, 74), 11.Жота (25.Сувайлем, 86), 99.Ҳамидулла, 9.Карим Бензема.

Сипоҳон (Эрон) — Эйр Форс (Ироқ) 1:0   
Гол:   Аҳмадзода (4).   
Четлатишлар: Ҳусайннажод (43), Муҳаммади (90, иккаласиям — Сипоҳон). 


Е гуруҳи   
Ан Наср (Саудия Арабистони) — Персеполис (Эрон) 0:0   
Ан Наср — Ал Ақиди, Ал Ғаннам (Ал Ҳасан, 86), Ал Авжами, Лапорт, Яҳё, Отавио, Брозович, Мане, Ан Нажи (Ал Фатил, 21), Ғариб, Роналду (Маран, 78).   
Персеполис – Бейранванд, Немати, Риги, Канонизодагон, Рафеи (Асадбеги, 90+3), Туроби, Сарлак (Бауи, 72), Алишоҳ (Сурги, 85), Гвелесиани, Исмоилифар, Зоҳиди (Содиқи, 72).  
Огоҳлантиришлар: Зоҳиди (43), Алишоҳ (44), Рафеи (45+4), Брозович (59).   
Четлатиш: Ал Авжами (17). 

Ад Дуҳайл (Қатар) — Истиқлол (Тожикистон) 2:0   
Голлар:  Олунга (47, 89).