Аморимнинг дастлабки трансфер мақсади аниқ
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
SamvelKarlenich каналида ёзилишича, Туркиянинг Saran Media Holding компанияси ОЧЛ ўйинларини Осиё мамлакатларида трансляция қилиш эксклюзив ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди.
«Saran ўз навбатида, бу ҳуқуқни Осиё бўйлаб маҳаллий телерадиокомпанияларга пуллайди. Ўзбекистонда ОЧЛнинг ўтган мавсуми ўйинларини трансляция қилган «УзРепорт» канали бу сафар ҳуқуқларни харид қилмоқчи эмас. Saran эса трансляция ҳуқуқларини ЎзМТРКга таклиф қилган. Лекин бунинг учун деярли 1 миллион доллар сўрамоқда. Боз устига, Ўзбекистонда Saran томонидан трансляция учун талаб қилаётган техник воситалар мавжуд эмас. Яъни бирор канал ОЧЛ ўйинларини кўрсатишни истаса, техник жиҳозларни турк компаниясидан ижара келишуви асосида олишига тўғри келади. Хуллас, ОЧЛ ўйинларини Ўзбекистонда трансляция қилиш масаласи сўроқ остида қолмоқда», - дейилади манбада.
«Телеграм» тармоғидаги @sabitov_co каналида ҳам шу мавзу кўтарилди: «Ўзбекистонда ОЧЛ ўйинлари намойиш этиладими? Трансляция ҳуқуқи кимда ва муаммо нимада? «УзРепорт» канали 2021 йилнинг апрель ойида Осиё миқёсидаги бир қатор турнирлар трансляция ҳуқуқини харид қилганди. Жумладан, ОЧЛнинг 2021-2024 йиллар мавсумлари гуруҳ, «плей-офф» ва финал ўйинлари намойиши эксклюзив ҳуқуқи сотиб олинди. ОФК томонидан ОЧЛ ўйинларини трансляция қилувчи телеканаллар олдига қўйилган асосий талаблардан бири - эфир учун камида 10та камерадан фойдаланиш. «УзРепорт» эса бундай хизматни Saran Media Holding компаниясидан аутсорсинг қилган. Дейлик, Ўзбекистон ҳудудидаги ҳар бир ўйин трансляцияси учун Туркиядан махсус техникалар олиб келинган. Барча харажат телеканал томонидан қопланган. «УзРепорт» фаолиятида ўзгаришлар рўй бергач, жорий мавсум ОЧЛ баҳслари намойиши телеканал режаларидан ўрин олмагани айтилмоқда. МТРК («Спорт ТВ») эса трансляция ҳуқуқини қўлга киритиш ҳаракатида. «УзРепорт» қўлидаги мавжуд ҳуқуқни ОФКга қайтариши ёки тўғридан-тўғри МТРКга бериши ҳам мумкин. Аммо бу трансляция масаласи ҳал этилганини англатмайди. ОФК жорий этган янги регламентга кўра, ОЧЛ-2023|2024 гуруҳ босқичининг ҳар бир ўйинида VAR тизимидан фойдаланилади. Бу эса трансляция сифатли бўлиши, камералар сони Суперлига ўйинларидагидан 3 баробар кўп бўлиши кераклигини англатади. Ўзбекистоннинг 3та шаҳрида ўйинлар бўладиган турлар ҳам борлигини инобатга олсак, 4та камера билан Суперлига баҳсларини намойиш этаётган, байрам тадбирлари вақти умуман футбол кўрсатолмай қоладиган МТРК олдида жиддий бошқотирма турибди. Энг қизиғи эса, Ўзбекистондаги VAR тизими тўғри маънода куйиб кетгани, ишдан чиққани айтилмоқда. Қисқаси, трансляция ҳуқуқидан унинг техник шартлари қимматроққа тушишини англаш қийин эмас».
Кейинроқ айни шу каналда ижобийроқ пост ҳам чиқди: «ОЧЛ гуруҳ босқичи старт олишига 10 кун қолганида, трансляция юзасидан яхши хабарлар пайдо бўла бошлади. 19 сентябрь куни Тошкентда бўладиган «Пахтакор» - «Ал-Айн» ўйини катта эҳтимол билан «Спорт ТВ» орқали намойиш этилади. Айни вақт 1-турда сафарга чиқадиган 3та жамоамиз иштирокидаги учрашувларни намойиш этиш юзасидан МТРК ва Saran Media Holding ўртасида музокара давом этмоқда».
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789