ОЧЛ, Плей-офф: Бугунги "Насаф"-"Ал-Шабаб" ўйинини иорданиялик ҳамкамлар бошқаришади

ОЧЛ, Плей-офф: Бугунги "Насаф"-"Ал-Шабаб" ўйинини иорданиялик ҳамкамлар бошқаришади

Бугун Тошкент вақти билан 23:00да "Ал-Шабаб" ҳамда "Насаф" ўртасида ОФК Чемпионлар лигаси нимчорак финал ўйини бўлиб ўтади.

Ушбу ўйинни иорданиялик Адҳам Муҳаммад Тумаҳ Маҳамед бошқариб боради. Унга қанотларда Аҳмад Манна Али Алроалле ва Муҳаммад Мустафо Ҳассан Алкалафлар ёрдам беради. 
23:00. "Ал-Шабаб" - “Насаф”
Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад Тумаҳ Маҳамед
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Манна Али Алроалле ва Муҳаммад Мустафо Ҳассан Алкалаф
Захира ҳаками: Муҳанад Қосим.
Назоратчи: Чен Йим Яу
Комиссар: Фаҳад Албаррак.
***
Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Насаф» Қатарда Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клубига қарши саф тортади. Бугун, 18 февраль куни ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди. 
ochl2023.jpg
«Бу ўйинни узоқ кутдик, узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Асосийси, яхши кайфиятдамиз. Иштиёқимиз юқори. Бу босқичда осон рақибнинг ўзи йўқ. Ушбу баҳс биз учун жорий мавсум ОЧЛдаги саккизинчи ўйинимиз бўлади. Бирорта баҳс осон ўтмади. Рақиб қанчалик жиддий бўлмасин, эртага керакли натижага эришиш учун майдонга тушамиз», - дейди «Насаф» бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, «Насаф» ушбу баҳсга Туркияда тайёргарлик кўриб, уч кун аввал Истанбулдан Доҳага жўнаб кетганди.
Маълумот учун, Қарши жамоаси учун бу "Ал Шабаб" билан илк беллашув ҳисобланади. Томонлар шу вақтгача бирор маротаба учрашишмаган. Умуман олганда "Насаф"нинг Саудия Арабистони клублари билан 6 маротаба рўбарў келган. 1та ғалаба "Ал Аҳли" билан 4 бор (ОЧЛ гуруҳ босқичи 2015,2016), "Ал Фейсали" билан ўтган йили 2 бор ўйнади (0:0, 0:1). Ягона ютуқ 2016 йил Қаршида қўлга киритилган (2:1).  3та мағлубият ва 2та дуранг қайд этилган. 4та гол урган ва 6та тўп ўтказиб юборган.