Роналдудан яна бир рекорд
"Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси ҳухумчиси Криштиану Роналду 200 та турли ҳил рақиб дарвозасига гол урган илк футболчи бўлди.
Португалия футболи атрофида кўпчиликни таъсирлантирган воқелик кузатилди.
«Спортинг» уйи бутунлай ёниб кулга айланган ёши катта мухлисаларидан бири Мария Эльвира хоним қайғусига асло бефарқ қарагани йўқ. Йўқ, бошпанасиз қолган аёл клубга ёрдам сўраб мурожаат қилмади, балки ҳаммаси «Бенфика»нинг оддий атрибутлари туфайли юзага чиқди.
Sporting.pt саҳифасида ёзилишича, ёнғин оқибатида Мария Эльвиранинг уйи батамом вайронага айланди. Бечора аёл фақат бир нечта муҳим буюмларини сақлаб қолишга улгурди. Эльвира хоним муҳим санаган шу матоҳлар орасида севимли клуби - «Бенфика»нинг баъзи атрибутлари ҳам бор экан. Хуллас, кўнгилсизликдан кўп ўтмай, интернет тармоқларида вайронага айланган уй ёнида ғамгин турган кекса аёл суратлари пайдо бўлди. Унинг олдида эса «Спортинг» ёзувли тахтача ҳам кўринди.
Шундан сўнг «Спортинг» мухлислари алоҳида хайрия акцияси эълон қилишди. Клуб раҳбарияти эса Мария Эльвирани стадионга таклиф этди. Хоним шу тариқа ўйин олдидан жамоа билан бирга суратга тушди, бутун арена уни алоҳида олқишлади. Оддий айтганда, аёл маълум вақтга бўлсада, бор қайғусини унутиб, чинакам бахтиёрликни туйди.
"Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси ҳухумчиси Криштиану Роналду 200 та турли ҳил рақиб дарвозасига гол урган илк футболчи бўлди.
Мадриднинг “Реал” клуби Лиссабоннинг “Спортинг” клубининг швециялик ҳужумчиси Виктор Дьёкерешга жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Испаниянинг El Gol Digital нашри.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789