ОФК кубоги: ЎЗбекистон клубларига дахлдор қизиқарли статистикалар...

ОФК кубоги: ЎЗбекистон клубларига дахлдор қизиқарли статистикалар...

Хабарингиз бор, бугун Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ОФК Кубоги доирасида гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказади.

Дастлабки икки турда ғалаба қозонган жамоамизга учинчи турда Туркманистоннинг "Алтин Аср" билан камида дуранг натижа қайж этишлари лозим бўлади. Ушбу ўйин бизнинг вақт билан соат 19:00да бошланади. Баҳс "Футбол ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" дастлабки иккита турда ғалабага эришиб, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. "Алтин Аср" эса 4 очко билан иккинчи поғонани банд этган. 
Айтганча, «Сўғдиёна»нинг ЦСКАга қарши ўйини Ўзбекистон клублари учун ОФК кубогидаги юбилей учрашув бўлди. 2009 йили «Нефтчи» дебют қилганидан буён Ўзбекистон жамоалари турнирда жами 50та ўйин ўтказди:

25та - «Насаф»

16та - «Нефтчи»

7та - «Шўртан»

2та - «Сўғдиёна» 

Қолаверса, «Сўғдиёна» клубларимизнинг турнирдаги 30-ғалабасини расмийлаштирди:

19та - «Насаф»

7та - «Нефтчи» 

2та - «Шўртан»

2та - «Сўғдиёна» 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Охирги ғалабадан кейин Ўзбекистон клубларининг ОФК кубогидаги очколари сони 101тага етди:

60та - «Насаф»

26та - «Нефтчи» 

9та - «Шўртан» 

6та - «Сўғдиёна»

ОФК кубогида пойтахт клублари ўйнамаганига эътибор қаратдингизми? Энди Ўзбекис-тон клубларининг ОФК кубогига боғлиқ рақамларини ҳудуд бўйича қўшниларники билан солиштирамиз:

Ўйин

107та - Туркманистон

88та - Тожикистон

55та - Қирғизистон

50та - Ўзбекистон 

Ғалаба

36та - Туркманистон

30та - Ўзбекистон

26та - Тожикистон

11та - Қирғизистон

Гол

148та - Туркманистон

114та - Ўзбекистон 

107та - Тожикистон 

57та - Қирғизистон

Очко

139та - Туркманистон

101та - Ўзбекистон

97та - Тожикистон

41та - Қирғизистон

Алишер НИКИМБАЕВ