АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футбол майдонида яна икки тоғ ён бағри, қарама-қарши томондаги икки чўққидан шашт-шиддат билан сапчиб-кўпчиб, тўлиб-тошиб оқиб тушган икки кучли оқим тўқнашди гўё.
Икки тоғ дарёсининг тўлқинлари айқириб - ҳайқириб, бири иккинчиси йўлини тўсганча олға бормоқни истади. Кураш жуда қалтис ва қизғин кечди. Ғайрат-шижоат, ўйин завқи, рақибдан устун келмоқ иштиёқи ва айни шу сабаблар сарфланган энергия майдонга сингди. Навбатдаги «Эль-класико»ни томоша қилар эканмиз, шу каби ўй-хаёллар онгу-шууримизни банд этди. Ўйинни кузатиш асносида ҳеч бир оғирлик сезмадик, вақт қандай ўтганини билмадик.
Тўп билан рақс тушаётган ё уни рақс тушираётган Винисиус Жуниор, яна гол ураётганидан бахтиёр ва шод Карим Бензема, йиқилишни ҳам кураш усулига айлантириб юбораётган Федерико Вальверде, Тони Кросс - «Реал» босимдан халос, Лука Модрич сипқора-сипқора тўйиб-тўйиб ғалаба дарёсидан сув ич... Бу - шундай асов дарё! Енгилишни истамайдиган, мағлублик майини ичмайдиган, зафар байроғини ҳилпиратиш йўлида тўлқинлари довулга айланадиган «Реал» аталмиш бўйсунмас ва улуғвор дарё! Иккинчи томонда эндигина кучга тўлиб бораётган, баҳор чоғи ўзанидан тошиб Ла Лига қирғоқларини босишга шайланаётган, ҳозирча ошиқиб-тошиқиб, олдинга олов мисоли оқаётган Жюль Кунде, Алехандро Бальде, Педри, Гави, Ансу Фати ва уларни қўллаб-қувватлаётган, илҳомлантираётган Роберт Левандовски! Ўтган мавсумдаги 4:0 ҳисобидан андак ҳаволанган ва бу ўзига ярашган, Мадридда яна масрур-масрур мавжланиш орзусида тўп сурган ёш-қувноқ «Барселона», икки услуб, икки қиёфа, бир-бирига ўхшамаган икки футбол фалсафаси, уларнинг ҳалол рақобати, ўйин ҳаяжонидан терисига сиғмай олқишлаётган мухлислар уммони... Буларнинг барчаси катта ҳарф билан ёзиладиган ФУТБОЛ!
Бу футбол томошасидан завқланасиз, роҳатланасиз. Ҳаёт ташвишларидан бир фурсат узиласиз, ҳафта якунида чинакам ҳордиқ чиқарасиз. Ғо-либни шарафлайсиз, унинг мухлисларини қутлайсиз. Мағлубга миннатдорчилик билдирасиз, унинг мухлисларини олдинда ғалабалар борлигини айтиб, умидлантирасиз, руҳлантирасиз. Футболнинг инсоният олдидаги буюк миссияси - шу! Бу ўйин шу мақсад, шу эҳтиёж учун яратилган ва инсон саодати учун ўйналади. «Эль-класико» томошаси пайти беихтиёр футболнинг тижоратга айлангани, дунё қарама-қарши қутбларга бўлиниб, бир-бирини маҳв этишни кўзлаётган кучлар томонидан қалқитилаётганини унутасиз. Гўё бир вужуддаги ўнг ва чап тараф куч синашаётгандек, ўнг ва чап қўл бир-бирини енгишга уринаётгандек. Ўнг ва чап оёқ бири иккинчисидан ўзиб, зарба йўллашга ошиқаётгандек. Бу қарама-қаршилик, қарама-қарши қутблар бир-бирисиз яшолмайди. «Реал»нинг буюклиги «Барселона» туфайли ёки «Барселона»нинг улуғворлигига «Реал» сабаб... Келишув, алдов, футболга панд беришни хоҳламайдиган қарама-қаршилик бу. Ҳа, унда ҳамиша баҳс-мунозарали ҳолатлар, ҳар икки томон ўзиникини маъқуллайдиган вазиятлар кузатилган ва бундан кейин ҳам кузатилади. Бироқ тортишувлардан футбол ҳам, футболчи ҳам, мухлис ҳам азият чекмайди. «Реал» мухлисаси бўлган Марҳабо Сафоева «барсачи» фарзандларини севиб ардоқлайверади, улар ҳам онани бошларига кўтараверадилар. «ПСЖ»га ўтган Серхио Рамос ҳеч бир гина-қудратсиз Лионель Мессига қўл ташлайди. Дон Карло бир пайтлар қўл остида тўп сурган Роберт Левандовскига тасалли бераверади. Футбол - моҳиятан шундай инсонпарвар ва дунёни қарама-қаршиликлари билан бағрига босгувчи, бирлаштиргувчи ўйин.
Бир пайтлар ёш ва янгиликка ўч Aбдулҳамид Чўлпон мумтоз шеърият намуналарини ўқий-ўқий, «Бир хил, бир хил, бир хил!» дея ёзган ва ўртамиёна ғазалнавислар ижодига шартта хулоса берганди: «Ўқимайман». «Эль-класико»ни томоша қилиб бўлгач, Ўзбекистон кубогининг ортда қолган ярим финал учрашуви, «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» ўртасида кечган мавсумдаги учинчи баҳсни эслагингиз ҳам келмайди. «Энди кўрмайман бунақа футболни!» - деб юборасиз беихтиёр Чўлпонга эргашиб. Лекин кўришингизни биласиз. Бу футболдан айро яшолмаслигингизни ҳам яхши тушунасиз. Эсламаслигингиз мумкинми жонажон юрт футболини?! Йўқ, эслайсиз, эслаш асносида юрагингиз орқага тортиб кетади. Зеро, шу футбол бизники, барчамизники! Қанчалар оғирликни ҳис қилди ўша ярим финал учрашуви чоғи уни томоша қилган ҳар бир мухлис. Ўйин томошасидан мухлис нафақат руҳан, балки жисмонан чарчади, ҳолдан тойди, ҳатто айримларнинг футболдан кўнгли қолди. «Биродарлар, футбол бунақа ўйналмайди, футболнинг пачағини чиқарманглар, футболни хорламанглар!» - деб ёзишди зукко мухлислар «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» ўртасидаги учинчи тўқнашувдан сўнг.
Савол туғилиши табиий: футболимизда бундай оғирлик қачон пайдо бўлди ва бунинг сабаби нима? Ўйлайверасан, ўйланаверасан... Жўяли жавоб топиш мушкул бу саволга. Футболимиз генофондига оғирлик иллати ёпишганига анча бўлди, назаримизда. Aкадемиялар ўртасидаги чемпионатда жиззахлик ва андижонлик ёш футболчилар ўртасида кузатилган жанжал бу иллат яшовчан эканлигини ва ҳали-вери футболимизни тарк этмаслигини исботлади. Ўйиндан ўт чиқса, у ҳалол кураш чегараларини бузиб, адоватга айланса, бир жамоа рақиб устидан ғалаба қозониш учун минг хил ҳийла-найранг ишлатишдан тап тортмаса, бу жараённи стадионда ёш тарбияланувчилар кузатиб ўтиришса ва катта авлод вакилларининг қуюшқонга сиғмас хатти-ҳаракатларини ўзлаштиришса, у ҳолда ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, футболнинг ҳолига вой! Футбол футболлик қиёфасини йўқотади бундай муҳитда! Футбол пулболга айланади бундай воқеликда!
Вазият шу даражага бориб етадики, ҳакам баҳсли ҳолатни VAR орқали кўра туриб ҳам, аниқлик киритиш имкониятидан фойдаланмайди. У аввал мухлислар устидан сурбетларча кулган бўлса, энди техника тараққиёти ва VARни очиқдан-очиқ масхаралайди! Aчинарлиси ва афсусланарлиси, бир ҳакамнинг жазоланиши бошқасига сабоқ бўлмайди. Яъни бугунги ҳакам жазодан ва жазоланишдан қўрқмайди. Халқимиз таъбири билан айтганда, нимадан ҳам қўрқсин, қўрқмайди-да! Оладиганини олади, қандай жазоланишини аввалдан билади ва ортиқча зиён-захмат етмаслиги сабаб ўзини хотиржам сезади. Aкс ҳолда, Ильгиз Танташев каби моҳир ҳакам кўр-кўрона хатога йўл қўярмиди?! У каби реферилар халқаро майдонларда хато қилишмайди, ОФК назоратидаги учрашувларда барчасини аъло даражада бажаришади. Бу каби ҳакамларнинг барча кирдикорлари ўзбек футбол муҳитидагина кўзга ташланади, ўзини намоён қилади. Чунки бу муҳит футболнинг душмани бўлган адолатсизлик уруғи униб-ўсадиган ҳосилдор заминга ўхшайди. Футболимиздаги оғирликнинг асосий сабаби шундай кўргиликлар натижаси, фикримизча!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789