ОК-2023. ЯРИМ ФИНАЛ: АНИҚ ЗАРБАЛАР – 7:0!

ОК-2023. ЯРИМ ФИНАЛ: АНИҚ ЗАРБАЛАР – 7:0!

Сешанба оқшоми Осиё кубоги-2023 ҳал қилувчи ўйинига йўлланма олган дастлабки миллий жамоа номи маълум бўлди. Ярим финал доирасидаги Жанубий Корея ва Иордания ўртасидаги учрашув олдидан кўпчилик фаворит сифатида корейсларни кўрсатган бўлса-да, Иордания сенсация кўрсатишни давом эттирди.

Учрашувнинг 53-дақиқасида Язан ал Наймат «Аҳмад бин Али» ўйингоҳини ларзага солиб ҳисобни очди - 1:0. 66-дақиқада эса Мусо ал Тамари корейслар дарвозасига иккинчи голни йўллаб, ўйин масаласини амалда ҳал қилди - 2:0. Сон Хюн Мин етакчилигидаги корейслар ўйин охирига қадар ҳисобни ўзгартириш учун интилишди, аммо Иордания ишончли ғалабани сақлаб қолди ва ўз тарихида илк марта финалчига айланди. Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, юлдузлар билан тўлган Жанубий Корея терма жамоаси ҳужум чизиғи мазкур ўйинда рақиби дарвозаси томон битта ҳам (!) аниқ зарба беролмади. Иккинчи финалчи кеча Қатар ва Эрон ўртасидаги учрашувда маълум бўлди.

ИОРДАНИЯ - Ж.КОРЕЯ - 2:0 (0:0)

6 февраль. Ал-Райян. «Аҳмад Бин Али» 

стадиони. 42850 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА).

Голлар: Язан ал Наймат (53), Мусо ал 

Тамари (66).

Иордания: Язид Абулайла, Муҳаммад Абуҳашиш, Абдаллаҳ Насиб, Бара Мари, Язан ал Араб, Нур ал Деен, Мусо ал Тамари, Язан ал Наймат (Анас Ҳаммад, 85), Маҳмуд ал Марди (Иброҳим Садиҳ, 90+2), Низар ал Рашдан (Рожаи Айед, 90+2), Эҳсон Ҳаддод.

Ж.Корея: Чо Хён Ву, Пак Йонг Ву (Чо Гуе 

унг, 56), Хван Ин Бом, Сон Хюн Мин, Ли Жае Сун (Чон Ху Хён, 81), Хван Хи Чхан (Янг Хюн Жун, 81), Чун Сон Хён, Ли Кан Ин, Ким Вун Гвон, Чо Хён Ву, Сол Юнг Ву, Ким Тае Хван.

Огоҳлантиришлар: Эҳсон Ҳаддод (45+2), Муҳаммад Абуҳашиш (64) - Хван Ин Бум (15), Жун Сон Хён (84), Чо Кю Сун (89).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Мусо ал Тамари (Иордания).

7 февраль

ЭРОН - ҚАТАР

-----------------------------------------------------------

ФИНАЛ

10 февраль (шанба)

20:00 Лусайл. «Лусайл» стадиони.

ТЎПУРАРЛАР:

Айман Ҳусайн (Ироқ) - 6та

Акрам Афиф (Қатар) - 4та

Аясе Уэда (Япония) - 4та

Мусо ал Тамари (Иордания) - 3та

Меҳди Тареми (Эрон) - 3та...