ОК-2023: Ўзбекистон миллий термаси якуний таркиби ҳали расман тасдиқланмаган

ОК-2023: Ўзбекистон миллий термаси якуний таркиби ҳали расман тасдиқланмаган

Ўзбекистон футбол ассоциацияси медиа хизмати раҳбари Даврон Файзиев бугун ОФК томонидан эълон қилинган Ўзбекистон миллий жамоасининг 26талик таркиби бўйича изоҳ берди.

«Элдор Шомуродов ва Шаҳбоз Умаров бўйича аниқлик киритиб кетмоқчиман. ОФК сайти томонидан айнан 26 футболчи рўйхати сўралди ва жамоамиз вақтинча тақдим этди, лекин бу якуний қайднома эмас. Олдинда бир неча кунлик тайёргарлик ва машғулот ўйини бор. Қолаверса учрашув кунигача қайднома ўзгариши мумкин. Шу сабабли турнирнинг якуний рўйхати масаласи ҳамон очиқ. Мураббийлар штаби барча 28 футболчини назорат қилиб, кузатиб бормоқда», - дейилади ЎФА медиа хизмати раҳбарининг телеграмдаги хабарида.
Аввалроқ, Элдор Шомуродов жароҳатига қарамай, миллий жамоа билан бирга Қатарга бориши мумкинлиги, аммо унинг ўйинларда майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг тикланиш жараёни феврал ойигача давом этади.