Қатар амири, футбол ассоциацияси президенти Тамим бин Ҳамад ал Тани ОФК президентидан Қатар мамлакатида Осиё Кубогига мезбонлик қилиш сертификатини қабул қилиб олди. Осиё қитъасининг энг нуфузли турнири дастлаб Хитой мезбонлиги остида ўтиши лозим эди, бироқ ушбу давлат коронавирус тарқалиши сабабли 2022 йилнинг майида мусобақа мезбонлигидан воз кечган эди. Эндиликда мезбон расман Қатар бўлиши эълон қилинди. 24 терма жамоа иштирок этадиган мусобақа 2024 йилнинг бошида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ОФК Ижроия қўмитасининг 11-йиғилишига раислик қилар экан, ҚФАни муваффақиятли таклиф билан табриклади ҳамда Индонезия ва Жанубий Корея Футбол Ассоциацияларининг мақтовга сазовор таклифлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Қатар Осиё Кубогининг амалдаги чемпиони бўлиб, 1988 ва 2011 йилги турнирларни ўтказганидан кейин учинчи марта қитъанинг энг нуфузли турнирига мезбонлик қилади.
ОФК Ижроия қўмитаси, шунингдек, Осиё Кубоги-2027 учун ариза таклифларини муҳокама қилди ва кейинги йиғилишда - 2023 йил феврал ойида ОФК Конгресси томонидан ҳал қилиниши керак бўлган якуний икки даъвогар сифатида Ҳиндистон футбол федерацияси ва Саудия Арабистони футбол федерациясини танлади.
ОФК президенти, шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, ФИФА президенти Жанни Инфантинога Осиё футболи оиласини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва Инфантинонинг ФИФА президенти этиб қайта сайланишини ОФК томонидан қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
ОФК Ижроия қўмитаси ўзининг сўнгги йиғилишидан буён барча доимий қўмиталарнинг қарорларини, хусусан, ОФК Рақобат қўмитасининг ҚФА Осиё Кубоги-2024 (U-23)га мезбонлик қилиш ҳуқуқини бериш бўйича тавсиясини ҳам ратификация қилди.
Манба: the-afc.com