ОК-2024(U23): 5 нафар олимпиячидан 5 та гол ва...

ОК-2024(U23): 5 нафар олимпиячидан 5 та гол ва...

Сизга яхши маълум, Осиё кубоги U23 2-тури доирасидаги D гуруҳида ўтказилган икки учрашувдан сўнг ҳам 1/4 финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди.

Хусусан, Ўзбекистон олимпия жамоаси «Ал-Жануб» стадионида Қувайтга қарши ўтган учрашувда йирик ҳисобда зафар қучди. Қизиғи шундаки, 5 нафар футболчимиз - Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов ва Ҳусайн Норчаев ўз номларига 1 тадан гол ёзиб қўйишди. Зотан, Темур Кападзе жамоасига йирик ҳисобли ғалаба (5:0)ни қайд этишди. Чунончи, Норчаев 90+4-дақиқада яна битта пеналтидан фойдалана олмади ҳам.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Ветнам Малайзиядан устун келди – 2:0.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Ветнам 2-турдан кейин 6 очкодан тўплаб, муддатдан аввал чоракфинал йўлланмасини нақд қилди. Вакилларимиз 3-турда 23 апрел куни Ветнамга қарши майдонга тушиб, биринчи ўрин масаласини ҳал қилишади.

Осиё кубоги U23. 2-тур
МАЛАЙЗИЯ-ВЬЕТНАМ-0:2

ҚУВАЙТ – ЎЗБЕКИСТОН – 0:5
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
Амалга оширилмаган пенальти: Ҳусайн Норчаев, 90+4 (дарвозабон).
Голлар: Алибек Давронов 32, Муҳаммадқодир Ҳамралиев 49, Ҳожимат Эркинов 55, Диёр Холматов 86 пенальти, Ҳусайн Норчаев 90+5.
Қувайт: 1.Абдулраҳмон Ал Фадҳли, 2.Муҳсин Ғариб (14.Солиҳ Ал Маҳтаб, 88), 4.Юсуф Ал Ҳоқон, 5.Абдулраҳмон Ад-Даиҳани, 6.Холид Ал Фадҳли, 8.Фаҳад Ал Фадҳли (12.Ҳамад Ал Тавил, 58), 10.Ҳуссайн Муҳсин, 11.Абдулраҳмон Карам (13.Султон Ал Фараж, 21), 18.Монтасер Ал Абдулсалом, 19.Жараҳ Ал Ҳилоли (9.Салмон Муҳаммад, 46), 21.Абдулраҳмон Ал Рашиди (20.Мутаз Ал Энази, 58).
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 3.Зафармурод Абдураҳматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев (2.Саидазамат Мирсаидов, 60), 7.Ҳожимат Эркинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (20.Русланбек Жиянов, 60), 10.Жасур Жалолиддинов (8.Иброҳим Ибрагимов, 68), 17.Диёр Холматов, 18.Алибек Давронов (16.Асадбек Раҳимжонов, 68), 19.Ҳусайн Норчаев, 23.Абдурауф Бўриев (15.Умарали Раҳмоналиев, 78).
Четлатиш: Ҳамад Ат-Тавил 71 (Қ).
uzb1.jpg