Германиядан ҳам 5та жамоа!
Келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида Бундеслиганинг 5та клуби иштирок этади.
ФИФА миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилгач, Осиё футбол конфедерацияси Осиё кубоги-2023 қуръаси олдидан жамоаларнинг қайси саватчадан жой олишини маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 2-саватчадан жой оладиган бўлди. Сречко Катанец шогирдлари 2024 йилнинг январь ойида Қатарда ўтадиган қитъа биринчилигида Ироқ, БАА, Уммон, Хитой ва Иордания билан бир гуруҳдан жой олмайди. Бу жамоалар 2-саватчадан жой олган.
1-саватчадан эса мезбон Қатардан ташқари, ФИФА рейтингида Осиёнинг етакчи жамоалари бўлиб турган Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия ва Саудия Арабистони ўрин олган.
Маълумот учун, Осиё кубоги-2023га қуръа ташлаш маросими 11 май куни Доҳада бўлиб ўтади. Мусобақа эса 2024 йилнинг январь ойига кўчирилган бўлиб, Қатардаги 8та стадион мезбонлик қилади.
Келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида Бундеслиганинг 5та клуби иштирок этади.
Чемпионлар лигаси доирасидаги «Боруссия» - «ПСЖ» (1:0) ўйинида меҳмонлар ҳимоячиси Лукас Эрнандес жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Антонио Конте «Челси»га қайтиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789