Олъмо “Барселона”дан текинга кетиши мумкин

Олъмо “Барселона”дан текинга кетиши мумкин

Ўтган ёз “Барселона” Испания терма жамоаси етакчиларидан Даниэль Ольмони ўз сафига қўшиб олган эди. Гарчи бу футболчи клуб тарбияланувчиси бўлса-да, каталонияликлар уни ортга қайтариш учун анча ҳаракат қилди.

Бироқ клубнинг молиявий аҳволи фэйр-плей талаблари асосида Ольмони Ла Лига қайдномасидан ўтказишга тўсқинлик қилмоқда. “Барселона” испан футболчисини чемпионатнинг биринчи қисмига рўйхатга киритган эди.

Агар Каталония суперклуби Даниэлни чемпионатнинг иккинчи ярми учун қайдномадан ўтказа олмаса, Ольмо клубни бепул тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда нуфузли Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбага кўра, Ольмонинг “Барселона” билан 2030 йилнинг ярмигача тузилган шартномасида айнан мана шу ҳуқуқ алоҳида бандда белгилаб қўйилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.