АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«МЭЙДСТОН» МЎЪЖИЗАСИ: ИККИ ЗАРБАДАН ИККИ ГОЛ!
Англия кубогига хос «сеҳр-жоду» жорий мавсум ҳам ишга тушди: инглиз футболи пирамидасидаги Олтинчи дивизион вакили «Мэйдстон Юнайтед» клуби 1/8 финал иштирокчилари қаторига қўшилди. Диққат, яримпрофессионал жамоа 1/16 финал ўйинини Чемпионшип пешқадамларидан бири «Ипсвич» майдонида ўтказиб, ортга сеҳрли ғалаба билан қайтди - 2:1. Чинакам мўъжиза учун «Мэйдстон»га атиги 2та зарба ва тўп назорати бўйича 22 фоизлик кўрсаткич кифоя қилди. Энди клуб кубок турниридан тушган 400 минг фунтни янги майдон барпо этишга йўналтиради.
Табиийки, «Мэйдстон»нинг «Ипсвич» тўсиғидан ўтишига ҳеч ким ишонмаганди. Ҳаттоки, мезбон жамоа ўйинда энергия тежашни лозим топди, букмекерлар эса унинг ғалабасига атиги 1,1 коэффициенти бўйича пул қабул қилишди. «Ипсвич» бош мураббийи жумладан, жамоанинг жорий мавсумдаги энг самарадор футболчиси - ярим ҳимоячи Конор Чаплин (9та гол ва 6та ассист)ни захирада қолдирди бамайлихотир. Хуллас, ҳеч кимда мезбонларнинг осонгина ғалаба қозонишларига шубҳа йўқ эди. Тўғри, Чаплин иккинчи бўлимда майдонга тушди, аммо жамоасига ҳеч қандай ёрдам беролмади. Диққатга сазовор томони, «Мэйдстон Юнайтед» ўз имкониятидан тўлиқ, 100 фоиз фойдаланди - бутун ўйин давомида 2та зарба ва 2та гол! «Ипсвич» футболчилари эса рақиб жамоа дарвозаси томон нақ 37 марта зарба йўллашди, тўп назорати бўйича 78 фоизлик кўрсаткич қайд этишди. Аммо ўша оқшом «омад» аталмиш сеҳрли хилқат бутунлай Олтинчи дивизион иштирокчиси тараф ўтиб олганди.
Мана, xG (кутилган гол) кўрсаткичига қарасангиз, сенсация кузатилганига ишониш мушкул: 3,76га қарши 0,85 (баъзи манбаларда бу борадаги фарқ 5 баравардан ҳам кўп). Учрашувнинг бош юлдузи дарвозабон Лукас Коволан нақ 12та «сэйв» тўплади. «Мэйдстон»нинг нотаниш кипери «Лестер»дан ижара келишуви асосида олинган ярим ҳимоячи Жереми Сармиенто зарбасини ҳисобга олмаганда, қолган барчасини бартараф этди. Коволан аллақачон 32 ёшни уриб қўйган, у вақтида бразилиялик Филиппе Коутиньо билан 1та академияда таҳсил олган. Дарвоқе, бразилиялик илк марта Миллий лига (Бешинчи дивизион) ўйинининг сўнгги сониялари «Торки» клуби учун урган голи ортидан кўзга ташланган эди. Яримпрофессионал жамоадан яна ҳужумчи Ламар Рей-нольдсни алоҳида мақташ керак. У сеҳрли оқшомда 1тадан гол ва ассист қайд қилди. Бу форвард фаолияти давомида Лига 2 даражасигача кўтарилган, аммо асосан Бешинчи ва Олтинчи дивизионда ўйнамоқда.
Энди ушбу сенсациянинг бир қатор ажойиб фактларига эътибор қаратамиз:
*** «Мэйдстон» 1977/1978 йиллар мавсумидан буён Олтинчи дивизондан Англия кубоги бешинчи босқичига чиққан биринчи жамоа бўлди. Ўшанда «Блит Спартанс» мамлакат кубоги 1/8 финалига чиққан ва анча машҳур «Рексэм» томонидан тўхтатилганди. Дарвоқе, «Спартанс» ҳали ҳам Олтинчи дивизионда (Шимолий Миллий лига).
*** «Мэйдстон»нинг кубок турниридаги сеҳрли юриши 2023 йилнинг 16 сентябрь куни бошланган эди. Яримпрофессионал футболчилар 1/8 финалга қадар 6та рақиб тўсиғидан ўтишди, улар орасида «Ипсвич» энг савиялиси ҳисобланади. Ҳар ҳолда, «Мэйдстон» бунгача Чемпионшип вакилига тўқнаш келмаганди.
***«Мэйдстон» ҳозирги иштирок ортидан аллақачон 400 минг фунтни нақд қилди. Жамоа раҳбарияти эса бу маблағни янги майдон қуришга сарфлаш ҳақида қарор қабул қилишга улгурди. Шу тариқа камтарин жамоа энди табиий эски майдони билан чекланиб қолмайди. Сунъий майдон лойиҳаси бўйича иш бошланиб кетди.
«Мэйдстон бош мураббийи Жорж Элокоби («Вулверхэмптон»нинг собиқ ҳимоячиси) мўъжизавий ўйиндан кейин ўз ҳайратини яширолмади, албатта: «Йигитларга кийиниш хонасида ҳеч нарса қолдирмасликни тайинладик. Улар шу кўрсатмага амал қилиб, майдонда борларини беришди. Табиийки, ҳозир ҳар бир шогирдим билан ўзгача фахрланяпман. Улар олдинга катта қадам ташлашди. Биз учун, жамиятимиз учун! Ҳозирги натижамиз клубнинг 127 йиллик тарихида кузатилмаган экан. Бу - тарих. Кубок мўъжизаси давом этмоқда». Элокоби яна бутун жамоа стадиондан тўғри қаҳвахонага боришини ҳам яширмади. Албатта, ғалабани нишонлаш учун!
«Мэйдстон» - яримпрофессионал клуб. Жануб Миллий лигасида иштирок этувчи жамоа Кент графлигидаги Мэйдстон шаҳарчаси шарафини ҳимоя қилади. Клуб 1989-1992 йиллар оралиғида Футбол лигаси аъзоси бўлган. Бироқ кейинчалик инқирозга юз тутгани оқибатида графлик миқёсидаги Тўртинчи дивизионга қайтган, яна фақат ёшлар билан. 2015 йилга келиб, «Мэйдстон» Англия футбол пирамидасига қайта кирди. Мэйдстонликлар бунга қадар шахсий стадиони «Галлахер» қурилишини якунлаганди. Жамоа охирги мавсумлар Бешинчи ва Олтинчи дивизионлар аро «тебранишмоқда». Ҳозир эса ўз лигалари турнир жадвалида 4-бўлиб туришибди. Бу позиция соҳиби якунда юқорига сакраш учун «плей-офф» ўйинида иштирок этади. Бешинчи дивизионга тўғридан-тўғри чиқиш учун эса жамоа 1-ўринни банд этиши керак.
Айтганча, 28 январь куни Англия кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди. «Мэйдстон» бу раундда «Манчестер Сити» ёки «Брайтон» каби кучли клуб билан тўқнаш келиши мумкин эди. Амалда унинг чекига «Шеффилд Уинсдей» - «Ковентри» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнаш тушди. Нима дердик, «Мэйдстон» ўз мўъжизасини давом эттиришга уриниб кўриши мумкин. Нега энди шундай қилмаслиги керак?
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789