Онана термасини тарк этди

Онана термасини тарк этди

Андре Онана Камерун миллий жамоаси сафида ЖЧ-2022да бошқа ўйнамайди.

Cope хабарига кўра, «Интер» голкипери Камерун миллий жамоаси бош мураббийи Ригобер Сонг билан келишмовчилик сабабли жамоа ихтиёрини тарк этган. Қайд этилишича, дарвозабон мураббийнинг тактикаси бўйича қарашлари турлича эканини айтгач, улар ўртасида келишмовчилик юз берган. Шундан кейин мураббий унга Сербияга қарши ўйнамаслигини айтган, Онана эса жамоа ихтиёрини тарк этишга қарор қилган. Вазиятга Камерун футбол федерацияси президенти Самуэль Это’О ҳам аралашганига қарамай, Онана таркибда қолмаган. Эслатиб ўтамиз, Камерун ва Сербия ўртасидаги ўйин 3:3 ҳисобида якунига етди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.