Осимхен учун Лукаку, Казадеи ва 60 «лимон»

Осимхен учун Лукаку, Казадеи ва 60 «лимон»

«Челси» ёзги трансфер ойнасида «Наполи» форварди Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олиш учун навбатдаги таклифни тайёрламоқда.

TEAMtalk хабарига кўра, Лондон клуби раҳбарияти неаполликлар ҳужумчиси Виктор Осимхен трансфери учун икки ўйинчиси - Ромелу Лукаку ва Чезаре Казадеи ҳамда 50-60 миллион евро таклиф этишга тайёр. Манба хабарига кўра, Неапол клуби раҳбарияти «Челси»дан 100 миллион евро сўрамоқда. Лондон клуби эса бунча пул тўламоқчи эмас ва келишувга Лукаку ҳамда Казадеини қўшишни истамоқда. Сабаби клуб Ромелуни ортга қайтармоқчи эмас ва унинг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, Осимхен ўтган мавсум 32 ўйинда 17та гол ва 4та ассист қайд этди. Нигериялик форварднинг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.