АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Бу борада жаҳон рекорди яқиндагина Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби томонидан расмийлаштирилганди - кетма-кет 34та ғалаба. Бироқ The Guardian нашрида ёзилишича, Гиннесс китоби туркман клуби натижасини тан олишга шошилмаяпти. «Туркманистон лигаси ҳақида маълумот жуда оз, бу каби рекордлар бўйича олиб борган тадқиқотларимиз ҳам хоҳлаганимиздан кам. Одатда бошқарув тизими ва рақобат даражасига ҳам қараймиз. Хуллас, шу сабаблар билан «Ал-Ҳилол» рекордчи эканлигини тасдиқладик», - дея изоҳ берди вазиятга Гиннесс китоби вакили.
Маълумот учун, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига тузилган «Арқадағ» дебют мавсумида 24та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, чемпион бўлди. Шунингдек, мамлакат кубогида 7та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Туркманистон лигасининг янги мавсумида эса 6та ғалаба расмийлаштирилди. Бироқ таъкидланишича, ўйинларини ўртача ҳисобда 200 мухлис кузатадиган янги етакчининг баъзи натижалари сир тутилган. Дейлик, ўз ҳудудида «енгилмас жамоа» сифатида таърифланаётган «Арқадағ» февраль ойида «Шахтёр» ва «Днепр»га қарши кечган ўртоқлик учрашувларида мағлубиятга учраган, аммо туркман матбуоти бу ҳақда бирор хабар чоп этмаган.
Тhe Guardian нашрида таъкидланишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида «Шагадам» билан ўйин 2:2 ҳисобида якунланаётган паллада «Арқадағ» фойдасига шубҳали пенальти белгиланган ва жамоа шунинг эвазига ғалаба қозонган. Шунингдек, «Арқадағ» ўтган мавсум бошланишидан олдин маҳаллий лигадаги энг яхши футболчиларни ўз томонига оғдирган. Бу қоидага зид эмас, аммо янги клуб керакли ижрочилар билан шартнома тузиши учун ҳаттоки, Туркманистонда трансферлар вақти узайтирилган. Шундай бўлсада, туркман жамоаси вакиллари Гиннесс рекордлари китобига кириш учун қайта ариза топшириш имконияти туғилишига ишонишмоқда. Айтиш керак, «Арқадағ» ёзда Осиё миқёсидаги турнирда дебют қилиши керак.
Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби жорий йил март ойида ғалабали сериясини 28та ўйинга чўзиб, жаҳон рекордини янгилади. Юлдузларга тўла жамоа шундан кейин ўзига тегишли рекордни яна 6 марта янгилади - кетма-кет 34та ғалаба. Саудия чемпионати гегемонии юришига эса яқиндагина ОЧЛ ярим финали биринчи ўйинида «Ал-Айн» томонидан нуқта қўйилди.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789