Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон чоракфиналда Саудияни мағлуб этиб, ЖЧ га чиқди

Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон чоракфиналда Саудияни мағлуб этиб, ЖЧ га чиқди

Сизга яхши маълумки бугун ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида чоракфиналининг яна 2 ўйини бўлиб ўтди.

Хусусан, ўз гуруҳида 2-ўринни олган вакилларимиз 1/4 финалда С гуруҳида етакчиси бўлган Саудия Арабистони билан кичик Мундиал йўлланмаси учун майдонга чиқишди. Қувонарлиси, ўсмирларимиз Оллоберган Каримов ва Дилшод Абдуллаевнинг голлари эвазига мағлубиятга учратишди. Эътиборлиси, 1-бўлимда дарвозабон Муҳаммадюсуф Собиров ўзига хос қаҳрамонлик кўрсатиб пенальтини қайтарди ва табиийки ғалабага муносиб ҳисса қўшди. 
Зотан, Муҳаммадюсуф Собиров — куннинг бош қаҳрамони бўлди. Гуруҳда тўп ўтказмаган ва биринчи бўлиб гол урса, ҳисобни сақлаб қолиш учун турли йўлларни ишга соладиган арабларга қарши ўйинда 0:0ни сақлаб туриш жуда муҳим эди. Муҳаммадюсуф пенальтини қайтариб, жамоадошларига ишонч бағишлади
Демак, Индонезияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига Осиёдан 4 жамоа - Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Ўзбекистон борадиган бўлди.

Инчунин энди Осиё чемпионати ярим финалида Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 29 июн куни Жанубий Корея қарши ўйнашса, Эрон Япония билан бош соврин учун баҳс олиб боради. 

Осиё Кубоги U-17. 1/4 финал
25 июнь
ЭРОН — Яман 0:0
Пенальтилар серияси — 4:2

Таиланд — ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 1:4
Голлар: Буранажутанон (16) — Мин Ву (4), Ким Жун (36), Юн Дунг (69), Ким Ҳюн (84).

26 июнь
Саудия Арабистони — ЎЗБЕКИСТОН 0:2
Голлар: Оллоберган Каримов (79), Дилшод Абдуллаев (83). 
Ўзбекистон U-17: Муҳаммадюсуф Собиров, Азиз Тўлқинбеков, Озодбек Ўктамов, Лазиз Мирзаев, Беҳруз Шукуруллаев, Беҳруз Жуматов,  Шодиёр Шодибоев, Муҳаммадали Раимов, Оллоберган Каримов, Шерзод Абдулбориев, Дилшод Абдуллаев.
Захира: Асилбек Нўмонов, Диёр Тўлабоев, Асрор Отахонов, Мамадалихон Олимов, Абдулҳамид Икромов, Аминбек Ёқубов, Амирбек Саидов, Ойбек Ўрмонжонов, Абдулҳамид Турғунбоев, Николай Акопов, Қувонч Абраев.
 

ЯПОНИЯ — Австралия 3:1
Голлар: Навата (10), Мичиваки (23), Такаока (74) — Иранкунда (62).