Осиё кубоги-2022.  Кутилганидек, термамиз Баҳрайнни йирик ҳисобда енгди

Осиё кубоги-2022.  Кутилганидек, термамиз Баҳрайнни йирик ҳисобда енгди

Хабарингиз бор, бугун, футзал бўйича Осиё кубоги-2022 нинг 3-тур баҳслари ўтказилди.

Бироз аввал биз жой олган "B" гуруҳи доирасида икки қўшнимиз Тожикистон ва Туркманистон ўзаро рўбаро келди. Унда 8:5 ҳисобида ғалаба қозонган тожиклар гуруҳда иккинчи ўрин ва плей-офф йўлланмасини нақд қилишди. 
Вакилларимиз эса кутилганидек, Баҳрайн термасини ҳам йирик ҳисобда доғда қолдиришди.  
Шу тариқа, В гуруҳида Ўзбекистон 1-ўрин билан чоракфиналга йўлланма олган бўлса, Тожикистон 2-ўрин билан плей-оффга чиқди.  
Ўзбекистон 1/8 финалда А гуруҳида 2-ўринни олган жамоага қарши тўп сурса, Тожикистон А гуруҳи ғолибига қарши ўйнайди.

Осиё   чемпионати 3-тур 
" B "   гуруҳи 
ТОЖИКИСТОН – ТУРКМАНИСТОН – 8:5 
Голлар:   Максат Солтанов, 3 (0:1). Идрис   Ёров , 8 (1:1).  Идрис   Ёров , 8 (2:1).  Муҳаммаджон   Шарипов , 11 (3:1).  Шири   Байрамдурдиев , 18  авт ., (4:1).  Гурбангелди   Сахедов, 20 (4:2), Идрис Ёров, 22 (5:2), Аннагулиев 34 (5:3), Файзали Сардоров 36 (6:3), Аннагулиев 36 (6:4), Ёров 37 (7:4), Сардоров 39 (8:4), Саҳедов 39 (8:5). 
Четлатиш: Фируз Бекмуродов (Тожикистон), 20.

*** 
ЎЗБЕКИСТОН – БАҲРАЙН 6:1 
Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 16.00 
Ҳакамлар: Исса Абдулҳуссайн (Кувайт), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам), Леунг Чунг Йин (Гонконг) 
Таймкипер: Фаҳад Бадир Алҳосани (БАА) 
Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин) 
Голлар: Э.Тўлқинов 6 (Д.Раҳматов), А.Усмонов (Э.Тўлқинов) 20, (С.Жўраев) 30, М.Одилов (И.Ропиев) 22, Ш.Фахриддинов 26, Ҳ.Нишонов (Э.Тўлқинов) 27 - Аммар Ҳасан Али 35 

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 1.Рустам Умаров (с), 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов. 
Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов. 

Баҳрайн (дастлабки бешлик): 13.Сайид Фадҳел Радҳи Мажид Радҳи Маҳфуз, 4.Фалаҳ Аббос Иса Маҳди Али Юсуф, 6.Аммар Ҳасан Али Майҳад Али, 8.Муҳаммад Радҳи Муҳаммад Носир Муҳаммад Ал Санди (с), 12.Салман Маула Букхш Ҳамза Ҳайдар Муҳаммад. 
Захира: 1.Юсуф Абдулла Муҳаммад Солиҳ, 14.Сайид Муҳаммад Ҳамид Сабт Аббос, 2.Солиҳ Аҳмад Мукхаллаф Санжар, 3.Аҳмед Муҳаммад Жасим Али Муҳаммад Антар, 5.Ҳасан Иброҳим Али Ҳусайин Марзуқ, 7.Али Абдулла Жаафар Солиҳ Ал Алавани, 9.Муҳаммад Абдулла Али Абдулазиз Абдулла, 10.Жассам Солиҳ Ҳасан Мансур Анан, 11.Ҳамид Абдулла Абдулраҳмон Ғулом Али 
Огоҳлантириш: С.Муҳаммад Аббос 37