Осиё кубоги U20 саралаши. Ёшларимиз Саудия Арабистонини мағлуб этишди

Осиё кубоги U20 саралаши. Ёшларимиз Саудия Арабистонини мағлуб этишди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 тоифасидаги Осиё кубоги-2023 саралаши «А» гуруҳи 3-урида ҳам ғалаба қайд этди.

Ўйиннинг 34-дақиқасида вакилларимиз Маҳмуд Жўрабоевнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиққан бўлса, Фаҳад 85-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада эса Риан Исломов пенальтидан йўллаган голи билан ёшларимизга ғалаба келтирди – 2:1. 
Эслатма, ЎФА қарори билан саралаш турнирига U-19 термаси юбилди. Ўзбекистон ёшлар жамоаси бунгача Мальдив (7:0) ва Мьянма (3:0) ёшлар жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этганди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Осиё кубоги U20 саралаш босқичи мезбони сифатида турнирнинг финал қисмига йўлланма олишга улгурган.

Осиё кубоги U20 саралаши.
САУДИЯ АРАБИСТОНИ – ЎЗБЕКИСТОН – 1:2
Голлар: Фаҳад Алнемер 85 – Маҳмуд Жўрабоев 34, Риан Исломов 90 пенальти.
Ўзбекистон U-19: Асрорбек Кенжаев, Жавоҳир Отамуродов, Миркомил Абдураззоқов, Суннатилла Поёнов, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Риан Исломов, Тоҳирбек Тўхтасинов, Маҳмуд Жўрабоев, Асадбек Жўрабоев, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Рустамбек Фомин.
Захира: Байрам Нажафалиев, Максим Муркаев, Аброр Каримов, Александр Зевадинов, Акбар Ўктамов, Асадбек Беглархонов, Дониёр Валиев, Акмал Козимов, Шоҳжаҳон Хайруллаев, Нодиржон Сойибов, Исломжон Кенжабоев