Осиёликлар бунга хайрихоҳ...

Осиёликлар бунга хайрихоҳ...

Россия футбол иттифоқи раҳбари Александр Дюков бир кун аввал Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Конгресси бўлиб ўтган Баҳрайнга ташриф буюрди.

«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, у ерда Россия делегацияси РФИнинг УЕФАдан ОФКга ўтиши мумкин бўлган масала юзасидан музокаралар ўтказаётган эди. Натижалар ижобий бўлди. Маълум бўлишича, Осиё мамлакатлари футбол вакиллари РФИнинг ОФКга ўтиши мумкинлигига ижобий муносабатда. Манбага кўра, ҳатто Россияга энг дўстона муносабатда бўлмаган айрим давлатлар вакиллари ҳам розилик берган. Қайд этилишича, Осиё вакиллари учун бу масалада асосий далиллардан бири РФИ ОФКга ўтиши билан пайдо бўладиган янги тижорат имкониятларидир. РФИ УЕФА билан музокараларда ҳеч қандай муваффақият бўлмаса, ОФКга ўтиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.