Ҳозирча 100 миллион ажратилди...

Ҳозирча 100 миллион ажратилди...

«Россонери» 4 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

«Милан»нинг ёзги трансфер бюджети 100 миллион еврони ташкил қилади, деб хабар берди La Gazetta dello Sport.  Раҳбарият таркибни кучайтириш учун янги мураббийга айнан шунча маблағ ажратишга тайёр. «Россонери» Чемпионлар Лигасида иштирок этиш орқали трансферлар учун пул йиға олишди. Бундан ташқари, «қизил-қоралар» ярим ҳимоячи Шарль де Кетеларе учун «Аталанта»дан 20 миллион олишга умид қилмоқда. Агар «Милан» бошқа футболчиларни сотса, трансфер учун ажратиладиган сумма ошиши мумкин. «Россонери» 4 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Биринчи навбатда Оливье Жиру ўрнига ҳужумчи. Асосий номзод «Болонья» вакили Жошуа Зиркзее. Иккинчи мақсад - «Монако» ярим ҳимоячиси Юсуф Фофана. «Қизил-қоралар» икки ҳимоячи билан ҳам шартнома тузиш ниятида. Марказий ҳимоя позициясига асосий номзод «Брайтон»дан Игор Жулио ҳисобланади. Ҳимоянинг ўнг қаноти учун эса «Тоттенхэм» вакили Эмерсонни кўриб чиқмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.