Пеп Ковачич ишқида

Пеп Ковачич ишқида

Mail нашри хабарига кўра, «Челси» ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ёзда Лондон клубини тарк этади.

Манбага кўра, 29 ёшли хорватга асосий давогар «Манчестер Сити» бўлиб турибди. Қайд этилишича, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчининг майдондаги ҳаракатларидан таъсирланган. Ковачичнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хорватия терма жамоаси аъзоси Transfermarkt портали томонидан 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсумда «арситократлар» сафида 36та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та самарали узатмани амалга оширди. Ковачич 2018 йилдан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.