Пеп Мусиалани танлади

Пеп Мусиалани танлади

Жорий мавсум якунланиши билан «Манчестер Сити» плеймейкери Кевин де Брюйни жамоани тарк этиши кутилмоқда.

32 ёшли бельгиялик футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришни ва келажак учун маблағ жамғаришни режалаштирган. Хосеп Гвардиола жамоаси учун янги плеймейкер танлади. Испаниялик мутахассис таркибда «Бавария» юлдузи Жамол Мусиалани кўрмоқчи. Team Talk нашрининг ёзишича, «шаҳарликлар» 21 ёшли ўйинчи учун мюнхенликларга 100 миллион евро таклиф қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Шунга қарамай, Мусиалани олиш осон бўлмайди. Бу футболчига «Реал», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Челси» каби гранд клублар ҳам даъвогарлик қиляпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.