Пепга Вирц керак

Пепга Вирц керак

«Манчестер Сити» испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола қўл остида қудратли жамоага айланиб бўлган.

Бу жамоа ўзи иштирок этган барча турнирларда ғолибликка даъвогар ҳисобланади. Бироқ, Гвардиола таркибни янада кучайтириш ғояларига мустаҳкам амал қилади. Relevo нашрининг ёзишича, «шаҳарликлар» устози ўз жамоасида «Байер»нинг ҳужумкор футболчиси Флориан Вирцни кўрмоқчи. Гвардиола 20 ёшли ўйинчининг имкониятиларини жуда юқори баҳоламоқда ва унинг мухлисига айланган. Флориан Вирцни олиш осон бўлмайди. Transfermarkt порталида унинг нархи 85 миллион евро экани қайд этилган. Лекин «Байер» ўз етакчиси учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилади. Вирц ёш бўлишига қарамай, «Байер» сафида 105та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 25та гол ва 30 голли пас расмийлаштириб қўйган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.