Пепнинг маоши янада ошади

Пепнинг маоши янада ошади

«Манчестер Сити» раҳбарияти жамоани кетма-кет тўрт маротаба Англия чемпионига айлантирган бош мураббий Хосеп Гвардиолани хурсанд қилмоқчи.

Журналист Саймон Маллокнинг маълум қилишича, клуб испаниялик мутахассис билан янги шартнома тузиб, унинг маошини сезиларли даражада кўтармоқчи. Хосеп Гвардиола ҳозирнинг ўзида энг кўп маблағ ишлаб топаётган мураббийлардан ҳисобланади. «Шаҳарликлар» унга ҳар мавсум 23,7 миллион евродан пул тўлаяпти. 53 ёшли мутахассис жамоани 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.