«Фулхэм» клуби расмий сайти 26 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери ҳақида эълон қилди. Томонлар 2026 йилга қадар келишув имзолаган. Аввалроқ, бразилиялик ярим ҳимоячи трансфери учун Лондон клуби Манчестер жамоасига 10 миллион еврога яқин маблағ тўлаши ҳақида хабар қилинганди. Перейра Бразилия миллий жамоаси сафида битта ўйин ўтказган. Андреас ўтган мавсумни «Фламенго» сафида ижарада ўтказган эди. Шунингдек, у «Лацио», «Валенсия» ва «Гранада» сафида фаолият юритган. Маълумот учун, «Фулхэм» АПЛ янги мавсумини 6 август куни «Ливерпул»га қарши баҳс билан бошлайди.