ПФЛ Рўзиқул Бердиевнинг нима учун аккредитациясининг вақтинча бекор қилди?

ПФЛ Рўзиқул Бердиевнинг  нима учун аккредитациясининг вақтинча бекор қилди?

ПФЛ хабарига кўра, Рўзиқул Бердиев ўйин якунида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаевнинг қорин қисмига зарба берган.

«Суперлига 17-туридан ўрин олган «Насаф» — «Локомотив» учрашуви якунига етгач мезбонлар устози  Рўзиқул Бердиев ҳакамлар жой олган майдон марказига қараб борди ва уларга нисбатан номақбул ҳаракатларни амалга оширдиУчрашув якунига етгач мазкур масала юзасидан бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ЎзПФЛ комиссари билдирги тақдим этдиУнда қайд этилишичаучрашув якунига етиши билан «Насаф» футбол клубининг қатор  футболчилари ҳамда бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳакамлар бригадасини ўраб олганБу вақтда бош мураббий бош ҳакам либосини қўпол тарзда тортган ҳамда унинг қорин қисмига зарба берганШундан келиб чиқибЎзПФЛ Рўзиқул Бердиевга тақдим этилган аккредитацияни тегишли қўмиталар мазкур вазиятни ўрганиб чиққунига қадар қайтиб оладиБош мураббий Ўзбекистон кубогининг чоракфиналидан жой олган «Локомотив»га қарши учрашув қайдномасига киритилмайди.

Чемпионатнинг 18-турини ўтказиш учун «Насаф» 10 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрадиШундан келиб чиқибЎзПФЛ тегишли қўмиталар иштирокидаги йиғилишнисентябрь куни ўтказиш  таклифини ЎФАга киритди.   Бунда қарор бир томонлама кўриб чиқилмаслигини  таъминлаш мақсадида  қўмиталар йиғилишига  Рўзиқул Бердиев ва Аҳрол Рисқуллаевнинг  ўзи ҳам таклиф  этилиши кўзда тутилган.

Байрам сабабли дам олиш кунларининг аввалдан белгилаб қўйилганишунингдек, «Насаф» устозининг  Тошкентга келишида  муаммо юзага келмаслигини таъминлаш мақсадидасентябрь санаси танлаб олиндиБердиевнинг аккредитациясини қайтариш масаласи қўмиталар қароридан кейин ҳал этилади», - дейилади ПФЛ хабарида
Маълумот учунҳакамлар қарорига шикоят бериш тартиби Регламентнинг 14-бобида батафсил тушунтириб  ўтилганГарчи «Насаф» жамоаси ҳакамлар бригадасига этика нормаларига зид равишда эътироз билдирган бўлса-даклуб 14-боб бўйича расмий эътироз билан чиқмаган.

Эслатиб ўтамизРўзиқул Бердиев «Локомотив»га қарши ўйиндан кейинги матбуот  анжуманида аксарият мухлислар  ўз жамоаларига қарши мухлислик қилиб хоинлик қилганибош ҳакам ва захирадаги ҳакамлар VAR ишлаётгани ҳақида унга нотўғри маълумот берганини айтиб ўтганди.