Пикфорд «Челси» нишонида

Пикфорд «Челси» нишонида

«Челси» «Эвертон» ва Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфордга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Daily Mail.

«Кўклар» 28 ёшли футболчининг Қатардаги жаҳон чемпионатидаги ўйинини диққат билан кузатиб боришади. Пикфорднинг Мерсисайд клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали дарвозабоннинг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда. Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Турнирнинг гуруҳ босқичида инглизлар Эрон, АҚШ ва Уэльс терма жамоалари билан тўқнаш келишади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.