Клуб ушбу мавсум якунланганидан кейин 58 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттирмаслигини расман маълум қилди. Мураббий «Милан»ни 2019 йилнинг октябридан бери бошқараётганди. «Милан» Стефано Пиоли ва унинг барча ёрдамчиларига ўтган 5 йил давомида асосий жамоани бошқаргани, абадий эсда қоладиган скудеттони қўлга киритгани ва клубни Европанинг энг муҳим мусобақаларига қайтаргани учун миннатдорчилик билдиради. Стефано ўзининг профессионаллиги ва инсонийлиги билан «Милан»ни кучайтира олди. У биринчи кунданоқ клуб қадриятларини ўзида мужассам этди», - дейилади клуб баёнотида. «Стефано Пиоли «Милан»га ушбу шонли клуб тарихининг бир қисми бўлиш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдиради ва хўжайинлар, менежерлар, жамоа, барча ходимларга кўрсатган қўллаб-қувватлашлари ҳамда юқори профессионаллиги учун чуқур миннатдорчилик билдиради. Мураббий йиллар давомида «Милан»ни қўллаб-қувватлаб, чексиз меҳр кўрсатган кўплаб мухлисларга алоҳида ташаккур айтади», - дейилади мураббий баёнотида. Аввалроқ «россонери»ни «Лилль» устози Паулу Фонсека бошқари мумкинлиги хабар қилинганди.