Погба яна муаммога учради

Погба яна муаммога учради

Поль Погба жароҳатидан фориғ бўлди ва «Ювентус»нинг якшанба кунги «Монца»га қарши ўйинда қатнашадиган таркибига киритилди, бироқ майдонга тушмади.

Франциялик футболчи мавсумнинг биринчи ўйинини пайшанба куни ўтказиши кутилганди. «Кекса синьора» Италия кубоги доирасида «Лацио»га қарши ўйнайди. «Бонуччидан ташқари Погба ҳам таркибда мавжуд эмас. Унинг тиззаси билан боғлиқ муаммолар бор. Погба апрель ойидан бери майдонга тушмаяпти. Унга формага қайтиш учун вақт керак. Ҳеч ким мўъжизалар ярата олмайди. Погбанинг майдонга қайтишига оқилона ёндашиш керак», - деди «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри матбуот анжуманида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.