Погба операция қилинади

Погба операция қилинади

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба мавсум олди орттирган жароҳати сабабли охир-оқибат операция столига ётадиган бўлди.

Турин клубига ўтгач, июль ойида жамоанинг АҚШдаги йиғинида жароҳат олган Погба тикланиш жараёнини жарроҳлик амалиётисиз ўтказмоқчи эди. Футболчи буни мавсум старти ва ЖЧ-2022ни ўтказиб юбормаслик нияти билан боғлаган эди. Душанба куни футболчи клуб шифокорлари кўригидан ўтгач, тиббий муолажалар аксинча таъсир қилгани маълум бўлган. Охир-оқибат Погба ЖЧ-2022га бориш учун ҳам жарроҳлик амалиётини ўтказишга рози бўлган. Қайд этилишича, франциялик 29 ёшли ярим ҳимоячи жарроҳлик амалиётидан 6 ҳафта ўтиб, сафга қайтиши кутилмоқда. Шу тариқа, у 20 ноябрь куни бошланадиган Қатардаги ЖЧ-2022 баҳсларигача тикланишга улгуради.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.