Погбага «Ал-Наср» қизиқмоқда

Погбага «Ал-Наср» қизиқмоқда

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби «Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

TEAMtalk нашри хабарига кўра, клуб франциялик футболчига фойдали таклиф билан чиқишга тайёр. Қайд этиш лозимки, ЖЧ-2018 ғолибини қўлга киритиш учун АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳамда Франциянинг «Марсель» клублари ҳам давогарлик қилишмоқда. Аммо ҳозирча ҳеч бир жамоа Погба билан музокараларга киришмаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Погбадан олинган допинг-тест ижобий натижа кўрсатган эди. Натижада, 29 февраль куни антидопинг суди футболчини 4 йилга дисквалификация қилди. Шундан сўнг футболчи қарор юзасидан апелляция берди. 7 октябрь куни Спорт арбитраж суди (CАS) франциялик ярим ҳимоячининг дисквалификация муддатини 18 ойга қисқартирганини эълон қилди. Шу тариқа, у 2025 йилнинг март ойидан бошлаб расмий ўйинларда майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.