Президентимиз Ҳамдўстлик кубогини Ўзбекистонда қайта тиклашни таклиф қилди

Президентимиз Ҳамдўстлик кубогини Ўзбекистонда қайта тиклашни таклиф қилди

“Ҳамдўстлик кубоги” футбол турнири Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ҳамдўстлик кубоги” футбол турнирини қайта тиклашни таклиф қилди. Мирзиёев бу таклифни Бишкекдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) саммитида билдирди.
Ўзбекистон етакчиси ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масаласи долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, янги қўшма лойиҳа доирасида келгуси йилда “Ҳамдўстликнинг ёшлар пойтахти” деб эълон қилинган Тошкент шаҳрида тадбирларга бой дастур тайёрланяпти
“Шунингдек, “Ҳамдўстлик кубоги” футбол турнирини қайта тиклаш ва ёшларимиз жамоалари ўртасида навбатдаги учрашувларни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қиламан”, - деди Мирзиёев.