Про лига, 8-тур: «Турон» яна пешқадам, «Андижон» эса 2-ўринда...

Про лига, 8-тур: «Турон» яна пешқадам, «Андижон» эса 2-ўринда...

Хабарингиз бор, бугун Про лига 8-тури доирасидаги сўнгги учта ўйин ўтказилди. Кеча, «Андижон» меҳмонда зафар қучиб, қақтинчалик пешқадамлик қилган бўлса, бугун «Турон» яна карвонбошига айланди.

Бинобарин, турнинг марказий ўйинида «Турон» Яйпанда «Машъал» устидан ғалабага эришди. Чиройли голлар киритилган баҳсда ҳисобни меҳмонлар очган бўлишига қарамай, мезбонлар Алиев ва Муртазоевнинг голи эвазига камбэк кўрсатишди – 2:1.

Бухорода эса  эса Ҳаким Фузайлов шогирдлари аутсайдер бўлиб турган «Ғиждувон»ни мағлуб эта олишмади– 1:1.  Жиззахдаги баҳсда эса «Зомин» «Арал Сомали» билан муроса кўчасини танлади– 1:1.

Шундай қилиб, «Турон» 18 очко билан 1-ўринга кўтарилган бўлса, 17 очкога эга «Андижон» 2-ўрин, очколари сонини 16тага етказган «Бухоро» эса 3-ўринга тушди. 14 очко билан қолган «Машъал» 4-ўринга пастлади. 

Про лига. 8-тур

13 май, жума

ЯНГИЕР – ХОРАЗМ - 3:1 (1:0).

Голлар: Суҳроб Бердиев, 40 (1:0), Саид Абдужабборов, 48 (2:0), Нодир Йўлдошев, 72-пен (3:0), Шаҳзод Бешимов, 84-пен (3:1).

ШЎРТАН – АНДИЖОН -  0:1 (0:0)

Гол: Шаҳбоз Эркинов, 90+4 (0:1).

БУХОРО — ҒИЖДУВОН 1:1 
Голлар: Сонг Лонгжи, 8 (0:1), Рўзимбой Aҳмедов, 87 (1:1)
Ноаниқ пенальти: Рўзимбой Aҳмедов, 87 (“Бухоро”)

ТУРОН — МAШЪAЛ 2:1 
Голлар: Микола Aгапов, 29 (0:1), Aъзамжон Aлиев, 45+2 (1:1), Ҳумоюн Муртозаев, 79 пен (2:1)

ЗОМИН — ОРОЛ ШАМОЛИ 1:1 
Голлар: Мурод Мамбетов, 1 (0:1), Музаффар Aбдуллаев, 57 (1:1).