Deadlinedaylive нашри хабарига кўра, Париж клуби франциялик футболчининг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Парижликлар ҳимоячини ўзининг севимли позицияси ҳисобланган ҳимоя марказида ҳаракат қилишига ишонмоқда. Кунде ҳозирда “Барселона”да ҳимоя чизиғининг ўнг қанотида ҳаракат қилмоқда ва бу позициядаги энг яхши ҳимоячилардан бирига айланиб улгурди. Маълумот учун, футболчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Трансфермаркт» маълумотларига кўра ҳимоячи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.